"ГЕРБИМ-ИФТИХОРИМ!" ОНЛАЙН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВИ НИЗОМИ

2022-06-29
8503
Мақолалар

 

I. Умумий қоидалар.

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 23-июнда ўтказилган 08-3-1678-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ “Гербим — ифтихорим” онлайн интеллектуал танлови ўтказилади.

2. Гербим ифтихорим” онлайн интеллектуал танлови (бундан буён танлов деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан аҳолининг давлат рамзларига оид билимларини, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинди.

3. Танлов 2022 йилнинг 1 июль куни Уюшманинг махсус Телеграм ботида онлайн тарзда ўтказилади.

4. Танловни ўтказиш тартиби мазкур Низом асосида амалга оширилади.

II. Танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари.

5. Танлов иштирокчиларнинг давлат герби, хусусан давлат рамзларига доир билимларини ҳамда ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш орқали ўтказилади.

6. Танловда махсус бот орқали рўйхатдан ўтганларгина иштирок этишади.

7. Бир иштирокчи фақат бир профилдан қатнашиши мумкин. Агар яна бошқа рақам орқали иштирок этаётгани аниқланса, эришган натижасидан қатъи назар, танловдан четлаштирилади.

8. Иштирокчилар 1 июль куни соат 06:00 дан 18:00 гача бўлган вақт ичида ўзларига қулай вақтда саволларга жавоб беришлари мумкин.

9. “Савол” тугмаси босилгандан сўнг, саволлар келишни бошлайди.

10. Жами 40та савол тақдим этилади.

11. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун 1 дақиқа вақт берилади.

12. Танловда иштирок этиш мобайнида жавобнинг тўғри ёки нотўғрилиги билдирилади, тўғри жавоб кўрсатилмайди.

13. Танлов давомида рейтинг натижалари билан танишиш имконияти тақдим этилади.

14. 1 июль куни тақдим этилган барча саволларга тўғри жавоблар, ғолиблар ҳамда совриндорлар рўйхати эълон қилинади.

15. Натижалар бир хил бўлиб қолган тақдирда қўшимча тур ўтказилади ва унинг натижаларига кўра ғолиблар аниқланади.

16. Танлов жараёнида саволда хатолик аниқланган тақдирда мазкур савол (жавоблар) инобатга олинмайди.

III
. Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш.

17. Ғолиблар ва совриндорлари 2 июль куни ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланади.

18. Энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Сўнгги янгиликлар

Copyright © 2021 O‘zbekiston jurnalistlar ijodiy uyushmasi. Barcha huquqlar himoyalangan.

Сайт ишлаб чиқилди: TECHNOCORP